Тинч юртда «обод турмуш» бўлади
Блог им. gafurjonЮртда тинчлик бўлганда, мамлакатда фаровонлик, турмушда ободлик хукм суради. Инсониятнинг фаровонлиги, хаётнинг давомийлиги юрт тинчлиги ва хотиржамлиги билан барқарордир. Она замин, киндик қони тўкилган Ватанни кўз қорачиғидай авайлаб асраш юртимизнинг хар бир фуқароси учун муқаддасдир. Хар қандай мамлакат қайси макону қайси замонда, қайси сиёсий тизимда ва қандай жамиятда бўлишидан қатъий назар унинг химоячиларига зарурат бўлади, албатта. Шунинг учун хам мамлакатимиз мустақил суверен республика бўлиб дунёга юз тутар экан ўз давлат рамзлари билан бир қторда давлат қуролли кучлари сафларини мустахкамлашга катта эътибор қаратилди. Бу борада қатор қонун, фармон ва қарорлар эълон қилиндики, Ватан химоячиларига юксак ва шарафли масъулият юклаш билан бир қаторда улар учун имкониятлар хам яратилмоқда. Муддатли харбий хизматни ўтаган ёшлар учун ишга жойлашиш ва ўқув юртларига ўқишга кириш бўйича хам имтиёзлар берилиши хам ана шулар жумласидандир. Халқимиз тинчлиги, осойишталиги мамлакатимиз ривожи ва тараққиётининг мухим гарови эканлигини дилдан хис қилган, эгнига фахр ва ифтихор билан харбий либос кийган хар бир ёшнинг онгида Ватан, она, тинчлик, мустақиллик деган муқаддас тушунчаларнинг устивор бўлиши Миллий армия – Қуролли кучларимизнинг хақиқий қудратини белгилайди. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сархадларимиз дахлсизлигини ишончли химоя қилишга қодир. Қуролли кучларимиз шаклланганлиги, миллий армия сафида хизмат қилиш хар бир йигитнинг хақиқий шон шарафига айлангани хозирги кунда барчага аёндир.